Ўзбекистонда яшаш қоидаларини бузганлиги учун хорижликлар жиноий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди

14 October 2019, 12:39 47 ... Туризм
Ўзбекистонда  яшаш қоидаларини бузганлиги учун хорижликлар жиноий жавобгарликка тортилмайдиган бўлди

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар беришича, Ўзбекистонда яшаш қоидаларини бузганлиги учун хорижликлар жиноий жавобгарликка тортилмайди. Мазкур қоида парламентнинг юқори палатаси томонидан маъқулланган “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик бўлиш қоидаларини бузиш борасидаги жавобгарлигини либераллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексидан “Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш” тўғрисидаги 224-модда олиб ташланди. Мазкур моддада назарда тутилган жиноятларнинг содир этилиши камайганлиги боис бу қарорга келинган. Шу билан бирга Жиноят-процессуал Кодекснинг 3812 –моддасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Яъни, Жиноят Кодексининг 224-моддасида кўрсатиган жиноятнинг декриминализация қилиниши муносабати билан ички ишлар идоралари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмайди.

Таъкидлаш лозимки, давлатимизда бошқалардан фарқлиулароқ, бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик, хусусан уч йилгача озодликдан маҳрум этиш белгиланган эди. Кейинги уч йил ичида шу турдаги 76 та жиноий иш кўриб чиқилган. Шунингдек, қонунчиликда паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган. 2016-2018 йилларда маъмурий жавобгарликка тортилган 18026 нафар кишидан 11997 нафари чет фуқаролари ҳисобланади. Шу боис, сенаторлар томонидан маъқулланган қонунда жарима миқдори кескин камайтирилганлиги ҳисобидан маъмурий жазолаш чоралари такомиллаштирилган. Хусусан, қонун олдида барча фуқароларнинг тенглиги, инсонпарварлик ва адолатни таъминлаш мақсадида чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистонда жавобгарликка тортиш масаласи таснифланган. Яъни, мамлакатда бўлишнинг бузилиш муддати бўйича тегишли таснифлар белгиланган.

Чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шасхларни республика ташқарисига чиқариш масаласи бўйича жавобгарлик ҳам либераллаштирилган. Эндиликда бўлиш қоидаларини биринчи маротаба бузганлиги учун қоидабузар республикадан чиқарилиб, бир йил муддатга қайта кириши таъқиқланади. Агарда қоида такроран бузилса, бу муддат 3 йилни ташкил қилади. Шу билан бирга, 18 ёшга тўлмаган чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шасхлар бўлиш қоидасини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги бўйича янги меъёр жорий қилинди.

Инсон ҳуқуқларини суд томонидан ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шасхларни давлатдан маъмурий чиқариш каби жазо маъмурий судларга, жарима тайинлаш эса ички ишлар идораларига топширилди.

Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзолангандан кейин кучга киради.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш