Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар қайси давлатга энг кўп бормоқда?
Туризм

Ўзбекистонликлар қайси давлатга энг кўп бормоқда?

52
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,2 минг нафарга ёки 6,9 фоизга кўпдир.

Ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрган давлатлар учлигини қўшни республикалар эгаллаб турибди. Хусусан, Қирғизистонга 232 174 нафар, Тожикистонга 98 659 нафар ва Қозоғистонга 88 012 нафар фуқаро сафар қилган.

Шунингдек, Саудия Арабистони (62 655) ва Россия (32 291) йўналишлари ҳам юқори талабга эга бўлган.

Рўйхатнинг кейинги поғоналаридан Туркия (17 288 нафар), БАА (16 030 нафар), Таиланд (6 890 нафар), Хитой (6 117 нафар) ва Миср (4 585 нафар) каби давлатлар ўрин олган. Бу кўрсаткичлар мамлакат аҳолисининг қишки таътил ва зиёрат туризми давридаги фаоллигини ифодалайди.

Шу билан бирга январь ойида Ўзбекистонга қарийб 1 миллион нафар хорижий сайёҳ келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...