Загрузка
Загрузка
"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Фахриддин Султонов лавозимидан озод этилди
Сиёсат

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Фахриддин Султонов лавозимидан озод этилди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент раислигида ўтказилган йиғилишда чарм-пойабзал соҳасидаги аҳвол кескин танқид қилинди. Замонавий трендларга мослаша олмаслик, ишлаб чиқариш қувватларининг тўхтаб қолгани ва экспорт режаларининг барбод бўлгани уюшма раҳбариятининг ишдан бўшатилишига сабаб бўлди. 

Давлат раҳбари пойабзал ишлаб чиқаришда мода ва дизайн тез ўзгараётганини, маҳаллий корхоналар бу талабларга жавоб бермаса, ички бозорни ҳам бой беришини таъкидлаган.  "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбарияти эса соҳага янгилик олиб кириш ва тадбиркорлар билан ишлаш ўрнига сусткашликка йўл қўйган. 

Аниқланишича, мавжуд 972 та пойабзал корхонасидан 378 таси фаолиятини тўхтатган, яна 120 таси ўз қувватининг ярмидан ҳам фойдаланмаган. Қолип, боғич ва фурнитура каби бутловчи қисмлар ҳамон хориждан олиб келинмоқда.

 Ўтган йили ваъда қилинган 250 миллион долларлик экспортнинг 40 фоизи ҳам бажарилмаган. Уюшманинг жорий йилги ишлаб чиқариш ва экспорт режалари ҳам қониқарсиз деб топилган. 

Шу муносабат билан "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Фахриддин Султоновни лавозимидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...