Загрузка
Загрузка
12 миллиард инвестиция киритилган 5 йўналиш ўзини оқламаяптими?
Сиёсат

12 миллиард инвестиция киритилган 5 йўналиш ўзини оқламаяптими?

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда саноат тармоқларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, инновацияларни жорий этиш ва аҳоли учун автокредитларни янада ҳамёнбоп қилиш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланмаётган ва эскича бошқарув тизимида қолиб кетаётган раҳбарлар фаолиятини қаттиқ танқид қилди. 

Охирги уч йилда саноатда қўшилган қиймат улуши 43 фоизга етган бўлса-да, автомобилсозлик (20,7 фоиз), электротехника (29,3 фоиз) ва озиқ-овқат саноати (30,1 фоиз) каби муҳим тармоқларда бу кўрсаткич ҳамон пастлигича қолмоқда. Ваҳоланки, ушбу соҳаларга 12 миллиард доллар инвестиция киритилган.

Президент кимё заводлари ҳали ҳам анъанавий минерал ўғитлар билан чекланиб қолаётганини, бозор талаби бўлган суюқ ўғитлар ишлаб чиқаришга мослашмаганини алоҳида қайд этган. 

Жорий йилда автомобиллар сонини 510 мингтага етказиш ва тармоқда 10,5 фоизлик ўсишни таъминлаш, 300 дан ортиқ корхоналар билан кооперация асосида яна 763 турдаги деталларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, аҳолининг маҳаллий автомобилларга бўлган талабини қўллаб-қувватлаш учун автокредит ставкаларини пасайтириш ва кредит ҳажмини ошириш вазифаси қўйилди.  

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларига бўлган талабни қондириш мақсадида Чирчиқдаги кластер фаолиятини кучайтириш топширилди. Деҳқон ва фермерлар йилига камида 15 мингта техника сотиб олишга тайёр эканлигини инобатга олиб, лизинг компаниялари орқали қулай молиявий инструментлар яратиш зарурлиги таъкидланди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...