Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Халқаро ривожлантириш Агентлиги (USAID) Марказий Осиёнинг савдо соҳасидаги тадбирлар дастури бюджетини 15.2 миллион долларга оширишни режалаштирмоқда. Агентликнинг RT танишиб чиққан ҳужжатида айтилишича, агентлик “минтақага Россия қарамлигидан воз кечишга” ёрдам беришга интилмоқда.
“Муқобиллик тақдим этиш орқали Марказий Осиёнинг Россия бозорлари ва экспорт маршрутларидан қарамлигини камайтириш узоқ истиқболли вазифа эди, бироқ айни пайтда бу долзарблик касб этмоқда ва янги имкониятлар юзага келмоқда, чунки мақсадимиз – минтақага Россиядан қарамликдан воз кечишга ёрдам беришдир”, - дея маълум қилмоқда USAID.
Шу мақсадда АҚШ халқаро ривожлантириш агентлиги қўшимча равишда 15.2 миллион доллар ажратишга қарор қилган. Марказий Осиёдаги дастурнинг умумий бюджети тахминан 34 миллион долларни ташкил қилиши мумкин.
Лойиҳа Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турманистон ва Ўзбекистонда фаоляит кўрсатади.
Агентликнинг таъкидлашича, Украинадаги можаро ва Россияга қарши жорий этилган санкциялар бу давлатлар иқтисодиётига “улкан таъсир” кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг назарида, Москвага қарши чеклов чоралари ҳамда Ғарб компанияларининг Россияни тарк этиши “Россия иқтисодини қисқартириб, бу ҳолат эҳтимол, узоқ истиқболда сақланиб қолади. Оқибатда, уларнинг сўзларига кўра, Россиядан Марказий Осиёга импорт ҳажми ҳам камаяди.
“Минтақа компаниялари зудлик билан ўз маҳсулотлари ва хизматлари учун янги бозорларни излашлари керак”, - дея қайд этилмоқда ҳужжатда.
Дастур доирасида Украина инқирози туфайли юзага келган “иқтисодий оқибатларга муносабат билдириш” белгиланган. USAIDнинг таъкидлашича, бунга пул ўтказмалари ҳажмининг қисқариши, Россиядан меҳнат мигрантларининг кетиши, валюта девальвацияси, экспорт маршрутлари ва бозорларни йўқотиш киради.
Хусусан, минтақа давлатларига халқаро бозорларда савдони ошириш учун "техник кўмак" берилади. Бундан ташқари, логистика масалаларида давлат муассасалари ва корхоналарига "ёрдам бериш", шунингдек, асосий тармоқ ташкилотлари билан алоқаларни ўрнатиш режалаштирилган.
Аввалроқ USAID директор ёрдамчиси ўринбосари Анджали Каур Марказий Осиё ва Россия иқтисодларини ажратиш АҚШ сиёсатининг мақсади бўлиши кераклигини айтган эди.
Бу баёнотни шарҳлар экан, Кремль Россия ва Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти ўзаро интеграциялашганини, Москва эса минтақадаги кўплаб давлатлар учун асосий савдо-иқтисодий ҳамкор эканини таъкидлаган.
Изоҳлар мавжуд емас