Загрузка
Загрузка
Афғонистондаги тинчлик, ЕОИИ билан интеграция, чегараларни  мустаҳкамлаш. Мирзиёев ташқи сиёсатнинг устуворликлари хусусида гапирди
Сиёсат

Афғонистондаги тинчлик, ЕОИИ билан интеграция, чегараларни мустаҳкамлаш. Мирзиёев ташқи сиёсатнинг устуворликлари хусусида гапирди

863
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев ўзининг  сайловолди дастурининг  тақдимоти  давомида  ташқи сиёсат ва мамлакат сарҳадларини  мустаҳкамлаш масаласига  алоҳида тўхталиб ўтди.

“Қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз, - деди давлат раҳбари.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон авваламбор, Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика ва транспорт, маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқмоқчи.  Президентнинг  айтишича, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегияси ишлаб чиқилади.

Яна бир йўналиш шундан иборатки,  Россия, Хитой ва АҚШ, шунингдек, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари каби анъанавий ҳамкорлар билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилади.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятимизни кучайтирамиз”-дея  таъкидлади президент.

Шунингдек,  унинг  қўшимча қилишича, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий қадамлар қўйилади.

“Дунёдаги ҳозирги мураккаб вазият, қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистон Республикасининг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Келгусида ҳам мамлакатимиз мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва манзилли ишларни давом эттирамиз”, -деди  Мирзиёев.

Унинг  сўзларига кўра, мамлакатни  ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизими ҳам давр талабларидан келиб чиқиб янада  кучайтирилади.

“Чегараларимиз хавфсизлигини замонавий коммуникация воситалари ва техник иншоотларни кенг қўллаш орқали янада мустаҳкамлаймиз”, - дея таъкидлади давлат раҳбари.   

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...