Загрузка
Загрузка
Алишер Қодиров: "Радарлар ўрнатиш ваколати фақат Ички ишлар вазирлигида бўлиши керак, тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўзини оқламади"
Сиёсат

Алишер Қодиров: "Радарлар ўрнатиш ваколати фақат Ички ишлар вазирлигида бўлиши керак, тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўзини оқламади"

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров парламент мажлисида автомобил йўлларидаги радарлар ва тадбиркорлар билан ҳамкорлик тизимини кескин танқид қилди. Депутат Ички ишлар вазирлигининг парламент сўровига берган ҳисоботидаги ёндашувдан қониқмаганини билдириб, йўлларда тезликни назорат қилишдан асосий мақсад пул ундириш эмас, балки тартибни сақлаш бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоботда радарлар ўрнатиш натижасида бюджетга фалон миқдорда маблағ ундирилгани устувор кўрсаткич сифатида мақтаб кўрсатилгани депутатларни мамнун қилмаган. Жиноятчилик ва қоидабузарликларнинг олдини олувчи орган бу масалага пул ундириш нуқтаи назаридан ёндашмаслиги лозим. Тезликни текшириш ва уни назорат қилишдан кўзланган асл муддао — йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўлларда қатъий тартиб-интизомни таъминлашдан иборат бўлиши шартлиги таъкидланган.

Спикернинг айтишича, йўлларда хусусий сектор томонидан радарлар ўрнатилиши амалиёти кутилган ижобий натижани бермаган ва бу тизим бутунлай ўзини оқламаган. Мазкур тизим ортидан бугунги кунда жуда кўплаб ҳайдовчилар ҳақли равишда ўз эътирозларини билдирмоқда. Бунинг сабаби шундаки, тадбиркорлик субъектининг табиати ва бош мақсади, энг аввало, соф фойда ҳамда даромад топишга қаратилган. Шу сабабли, радар ўрнатган тадбиркорлар кўпроқ даромад олиш илинжида ўз ихтиёридаги техник ускуналардан фойдаланиб, ҳайдовчиларни атайлаб, мажбурий равишда ҳуқуқбузарлик содир этишга мажбурлаётган ҳолатлари яққол сезилмоқда.

Алишер Қодиров йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида хусусий шерикчилик тизимидан воз кечиш вақти келганини қайд этган. Ушбу муаммоларни бартараф этиш ва ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида йўлларда радар ва фото-видео қайд этиш мосламаларини ўрнатиш, уларни бошқариш ҳамда назорат қилиш ваколати тўлиқ ва истисносиз равишда фақат Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолиши керак, деган қатъий позицияни илгари сурган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...