Алишер Қодиров Россия ва Беларуснинг парчаланишини башорат қилди
Сиёсат

Алишер Қодиров Россия ва Беларуснинг парчаланишини башорат қилди

2946

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров Александр Лукашенконинг 15 йилдан кейин Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари Россия ва Беларуснинг Иттифоқ давлати таркибига кириши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарган.

Унинг сўзларига кўра, Совет Иттифоқини тиклашга бўлган уринишлар бунга интилаётган давлатлар учун фожеали оқибатларга олиб келиши мумкин.

“Тарихдан маълумки, зўравонлик ва таҳдид асосида қурилган давлатлар, улар қанчалик кучли туюлмасин, мўрт бўлади. Бу каби режалар эҳтимол, тескари тўлқинни келтириб чиқаради ва совет империясини тикламоқчи бўлган давлатлар ҳудудида янги мамлакатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу минтақада жиддий иқтисодий ва ижтимоий силкинишларга олиб келади.   Яқин 15 йилга режаларимизни тузишда мазкур ҳолатни эътиборга олишимиз керак”, - деди у ўзининг Телеграм –каналида.

Иттифоқ давлати – бу Россия ва Беларуснинг ягона сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, божхона, валюта, ҳуқуқий, гуманитар, бозор ва маданий маконга эга бўлган ҳамда босқичма-босқич ташкил этиладиган давлатусти бирлашмасидир.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+