Загрузка
Загрузка
Ар-Риёд аэропортига ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қоралади
Сиёсат

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қоралади

20
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жорий йилнинг 10 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳусийлар ҳужум қилди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қатъий қоралаб, Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдирди.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бошқармаси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар саудиялик, икки нафар бангладешлик ҳамда АҚШ, Иордания, Фаластин, Сурия, Судан ва Мисрнинг бир нафардан фуқароси бор.

Ҳужумдан кейин аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилиб, келаётган рейслар захира аэродромларига йўналтирилган. Гувоҳларнинг айтишича, бино шифтларининг бир қисми қулаб тушган. Ҳодиса жойига тез ёрдам машиналари ва санитария вертолётлари юборилган.

Ҳусийлар оммавий ахборот воситалари идораси аэропорт ёпилганини маълум қилган. Шундан сўнг Саудия Арабистони ва Яман ҳукумат кучлари ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга юзлаб зарбалар берган. АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг ҳусийларга қарши ҳарбий ҳаракатларга қўшилиш эҳтимолини ўрганаётганини билдирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужумлар халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши эканини таъкидлаган. Вазирлик ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиш тилаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Саудия Арабистонининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган. Вазирлик барча томонларни ҳужумларни тўхтатишга, вазминлик кўрсатишга ва келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирган.

Ҳодисага қарамай, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейсларни тасдиқланган жадвал асосида амалга оширишда давом этмоқда. Компания Яқин Шарқдаги вазиятни мунтазам кузатиб, ҳар бир парвоз олдидан эҳтимолий хавфларни баҳолашини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...