Азиза Умарова - турклар  бу ерда элитани сотиб олиш, табиий бойликлар  ва стратегик объектларни қўлга киритиш учун келишмайди
Сиёсат

Азиза Умарова - турклар бу ерда элитани сотиб олиш, табиий бойликлар ва стратегик объектларни қўлга киритиш учун келишмайди

2078

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Блогер ва  жамоат арбоби Азиза  Умарова  ўтказилиши  режалаштирилган Туркий    кенгаш   саммити бўйича  ўз фикрини билдирган. Унинг  айтишича, турклар  Ўзбекистонга  элитани  сотиб  олиш,  табиий бойликлар  ва  стратегик объектларни  қўлга киритиш  учун  келишмайди.

“Мен Эрдуғаннинг  фанати эмасман, умуман олганда,  деспотияни ёқтирмайман.  Лекин  Туркий кенгаш  ғояси менга  маъқул. Чунки  бу  минтақадаги  бошқа йирик  давлатларнинг  экспансиясига   қарши куч вазифасини бажаради”, - деди у ўзининг Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига қараганда,  эртага  Истамбулда тилли  давлатлар ҳамкорлик  кенгаши  саммити  ўтказилади.

“Айтишларича, Кенгаш  Иттифоққа ўзгартирилар экан.  Бу дегани иқтисодий  яқинликка интилиш бўлади.  Келажакда ягона  бозорнинг  бўлиши ажаб эмас. Ахир турклар бу ерда  элитани  сотиб  олиш,  табиий бойликлар  ва  стратегик объектларни  қўлга киритиш  учун  келишмайди,  уларнинг  компаниялари бозоримизни бўлиб олмайди,  қонунчилик ва  техник регламентларни қайта ёзишга мажбурламайди. Уларнинг  ҳаракатида  неоколониаллик белгилари сезлмайди. Улар  бошқа вазн  тоифасига мансуб”, -деди  у.

Шу билан  бирга,  Умарованинг  айтишича,  Ўзбекистон   учун плюрализм ва  кўпвекторлик   муҳимдир.

“Шунинг  учун  бу Иттифоқ учун  овоз беришга  тайёрман.  Унга  тожикларни  ҳам чақириш керак.  Ҳамма фаровон  яшайди”, - деди у.

Эслатиб ўтамизки,  11-12 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёев  Истамбулда туркий  тилли  давлатларнинг  навбатдаги  ҳамкорлик кенгашида  иштирок этади.  Ташриф доирасида  президент томонидан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

 
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+