Загрузка
Загрузка
Буниси синди, янгисини келтиринг. Ўзбекистонда 900 мингга яқин киши   Алишер Қодировнинг ғояларини қўллаб-қувватлаган
Сиёсат

Буниси синди, янгисини келтиринг. Ўзбекистонда 900 мингга яқин киши Алишер Қодировнинг ғояларини қўллаб-қувватлаган

821
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров 5,5 фоиз овоз тўплаб, президентлик пойгасида учинчи ўринни эгаллади. Бу дегани қарийб 900 минг  сайловчи унга овоз берган. Бу ҳақда  мухбиримиз хабар  бермоқда.

Қизиғи шундаки, Қодировнинг ўзи ҳам унинг ғоялари Ўзбекистон халқига ёқмаслигини яхши тушунади. Бу ҳақда у Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилган.

"Мен миллат, Ватан ҳақида ўйлаяпман, лекин одамлар мени тушунмаса, ғалабага умид қилиш мумкинми? Афсус билан айтиш керакки, одамлар мени тушунмаса, мен учун овоз бермшмайди", - дея таъкидлади у.

Бу муаммони яхши англашига қарамай, “Миллий тикланиш” лидери  оммабоп бўлмаган  мавзуларни  жамоатчилик  муҳокамасига  олиб киришни  давом этмоқда. Хусусан,  мигрантларни солиққа тортиш,  совет ўтмишини инкор қилиш,  гейларни  бадарға қилиш ва бошқа шу  каби  мавзуларни  айнан  у кўтариб  чиққан. Унинг  энг эсда қоларли  сўзларини тўплаб, ҳавола қилаяпмиз.

Мигрантлар учун солиқ

Қодировнинг  фикрича, барча мигрантлар даромад солиғини тўлаши зарур. Бироқ, шуниси аниқки, мазкур популистик ғоя президентликка номзод бўлган Қодировга катта наф келтирмади. Қолаверса, ким қанча пул ишлаётганини қандай аниқлаш  мумкин? 

Эҳтимол, у бошқа давлатларда ноқонуний ва хусусий тартибда ишлаётганлар ёки маошни конвертда олаётганларни назарда тутгандир. 

Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон ва Россия Ўзбекистон мигрантлари учун  асосий иккита давлат ҳисобланади. Бу давлатлар билан икки  карра солиқдан  қочиш бўйича келишувлар тузилган. Шу боис, расман ишга жойлашган мигрантлар бу давлатларда барча керакли солиқларни аллақачон тўлаб келишмоқда. 

Гейларни давлатдан ҳайдаш

"Дунёнинг кўплаб мамлакатларида, анқроғи мусулмон мамлакатларида бу тоифадаги одамлар учун нафақат депортация, балки   ўлим жазоси   назарда тутилган. Албатта, биз ўлим жазоси ҳақида гапирмаяпмиз. Лекин Ўзбекистон жамияти бундай одамларни қабул қилмас экан, бу провокациялар нега керак? Уларни ҳурмат қиладиган жамиятда яшашсин. Биз ёмон нарса таклиф қилаяпмизми?",-  деган эди  Қодиров.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, гейлар ҳақида  чиқиш  қилгач,  унга ижтимоий тармоқдар  орқали кўплаб мурожаатлар бўлган.

“Улар ЛГБТ ҳамжамиятига тегишли  бўлса керак.  Улар хурсанд  бўлиб  шуни ёзишганки, агарда қонун кучга кирадиган  бўлса,  би неча йиллардан  бери виза ололмаётган  давлатларига кўчиб кетиш  имкониятига эга  бўлишади. Назаримда, бу жуда конструктив ва тўғри таклиф, уни бошқача айлантиришга ҳожат  йўқ”, - деган эди Қодиров. 

Рус  мактаблари – миграцияга  йўл

Қодиров  кўтариб чиққан  мунозарали мавзулардан бири - бу ёшликдан  рус тилини ўрганиш - ўзбекларни маънавиятни  менсимайдиган мигрантларга айлатириши  ҳақидаги  фикр  бўлган.

“Гап шундаки, ота-онаси томонидан рус мактабига  берилган ўзбек болалари сунъий яратилган  муаммолар боис таълим олиб билмайди. Мактабни тугатиб, бола мактаб дастури бериши лозим бўлган  билимларга эга  бўлмайди, ўзбекча гапира олмайди,  миллий қадриятларни йўқотади. Уларни нима кутади? ОТМларда  танлов катта, кира олмайди. Қўлидан  кам-кам рус тилида гапириш  келади холос. Охир-оқибат  Россия  бориш  керак, деган  хулосага  келади”, - дея  фикр  билдирган  эди у.

Мактаблардаги ўғрилик

"Миллий тикланиш" етакчиси болаларнинг ҳаққини еб, ўғрилик қилганлар учун Жиноят кодексида янги жазо турини жорий этишга даъват қилган эди. Гап болалар боғчалари, мактаб ва ОТМларнинг  ўз таълим муассасаларида талон-тарож қилиш билан шуғулланадиган ходимлари ҳақида  борган.

Кўпчилик бу баёнотни популистик деб атаган эди. Зеро, бундай жавобгарлик Маъмурий ва Жиноий кодексларда  аллақачон мавжуд.   

СССРга муносабат

Қодировнинг севимли мавзуларидан бири – “совет” давлатини “тепкилаш”дир. Масалан, у “СССР бўлмаганида, Ўзбекистонда ривожланган иқтисодиёт бўларди. Совет Иттифоқи туфайли биз ҳамма нарсадан  маҳрум бўлдик”, -дея  таъкидлаган.

“Совет Иттифоқи бўлмаганига,  биз ҳозир қаерда бўлардик? Ўзбекистонинг  иқтисодиёти ривожланган бўларди. Совет ҳукумати  бозор иқтисодиётининг  дастлабки  ғунчаларини йўққа чиқарди. 80  йил давомида Ўзбекистон  бошқа  мавқега эга  бўларди, хусусан халқаро ҳамжамиятга нисбатан ҳам. Биз ҳамма  нарсани йўқотдик”, - деган  эди. 

Бундан ташқари, Қодиров совет давлатининг байроғи – ривожланган ўзбек интеллегенцияси ва аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи байроғи, деб таъкидлаганди. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+