Загрузка
Загрузка
Давлат солиқ инспекцияларига 35 нафар янги раҳбар тайинланди: тизимда хотин-қизлар улуши ортмоқда
Сиёсат

Давлат солиқ инспекцияларига 35 нафар янги раҳбар тайинланди: тизимда хотин-қизлар улуши ортмоқда

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан мамлакатимиз бўйлаб 35 нафар раҳбар кадр шаҳар ва туман давлат солиқ инспекциялари бошлиғи лавозимларига тайинланди. Мазкур қадам солиқ органларида олиб борилаётган кенг қамровли институционал ислоҳотларнинг ва кадрлар салоҳиятини ошириш стратегиясининг муҳим амалий босқичи ҳисобланади.

Бу галги тайинловларда асосий урғу тизимга ёш, креатив фикрлайдиган ва солиқ маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқишга қодир бўлган ташаббускор раҳбарларни жалб этишга қаратилди. Шунингдек, тизим тарихида илк бор бу қадар катта миқдордаги раҳбарлар рўйхати кенг жамоатчиликка очиқ эълон қилинди, бу эса соҳада шаффофлик ва ҳисобдорлик кучаяётганидан далолат беради.

Янги тайинловларнинг эътиборли жиҳатларидан бири — тизимда хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига кенг жалб этиш тамойилининг изчил акс этгани бўлган. Янги таркибдан 4 нафар аёл раҳбар кадр жой олган:

  • Ниёзова Сугдиёна— Қашқадарё вилояти, Муборак тумани солиқ инспекцияси бошлиғи;
  • Умарова Захро — Навоий вилояти, Ғозғон шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи;
  • Абдукаюмова Мунира — Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи;
  • Шотураева Мафтуна — Сурхондарё вилояти, Термиў тумани солиқ инспекцияси бошлиғи.

Ҳудудлар кесимида тайинланган раҳбарлар рўйхати:

Андижон вилояти

  • Бўстон тумани — Шамсутдинов Алибек Рашид ўғли
  • Марҳамат тумани — Эркабоев Фазлиддин Шаробидинович
  • Пахтаобод тумани — Маматов Камолиддин Рахимжонович

Жиззах вилояти

  • Фориш тумани — Исламов Жасурбек Нематович
  • Янгиобод тумани — Мустафакулов Кобилжон Набижанович

Қашқадарё вилояти

  • Қарши шаҳри — Хомидов Аъзам Ташканович
  • Кўкдала тумани — Собиров Шохбоз Соибқирон ўғли
  • Муборак тумани — Ниёзова Сугдиёна Мехмоновна
  • Шаҳрисабз тумани — Садуллаев Искандар Асадович

Қорақалпоғистон Республикаси

  • Кегейли тумани — Рисназаров Руслан Мамбетбаевич
  • Нукус шаҳри — Сеитов Айдос Искендерович
  • Чимбой тумани — Артиков Султан Жарилкаганович

Навоий вилояти

  • Ғозғон шаҳри — Умарова Захро Фурқат қизи
  • Қизилтепа тумани — Пирматов Умиджон Каримович

Наманган вилояти

  • Чортоқ тумани — Турўгунов Сардор Махмудович

Самарқанд вилояти

  • Жомбой тумани — Ғафуров Фируз Курбонбоевич
  • Каттақўрғон тумани — Отамуродов Муродали Юсупович

Сирдарё вилояти

  • Ширин шаҳри — Абдукаюмова Мунира Сафаровна

Сурхондарё вилояти

  • Ангор тумани — Худойқулов Илхом Юлдашович
  • Термиз тумани — Шотураева Мафтуна Элтураевна
  • Узун тумани — Хушвактов Абдурахмон Шукурович
  • Шўрчи тумани — Назаров Акмалиддин Салохиддинович

Тошкент вилояти

  • Оҳангарон тумани — Муминов Anvar Умирзоқ ўғли
  • Қибрай тумани — Бобоев Ровшан Одилович
  • Янгийўл шаҳри — Шамшиев Шерзод Султанович

Фарғона вилояти

  • Бағдод тумани — Махсудов Ахроржон Баходирович
  • Бешариқ тумани — Фозилов Улуўбек Эгамбердиевич
  • Қува тумани — Бекмирзаев Куёшбек Холматович
  • Қўқон шаҳри — Хамракулов Акмалжон Алиевич
  • Олтиариқ тумани — Тожиусмонов Бехзод Фурқат ўғли
  • Сўх тумани — Мамажонов Рашиджон Мамажонович
  • Фарғона тумани — Султонов Ихтиёржон Муроджонович
  • Фарғона шаҳри — Полвонов Назаржон Джуманазарович

Хоразм вилояти

  • Боғот тумани — Ахмедов Санжарбек Сабирович
  • Гурлан тумани — Рўзимов Сарвар Ахмаджонович

Олдинроқ Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси буйруғига асосан, Рузиева Дилдора вилоят "Тоза ҳудуд" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланганди. Бу тайинлов натижасида соҳада илк бор аёл киши раҳбарлик қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...