Загрузка
Загрузка
Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилмоқда
Сиёсат

Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилмоқда

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилоятида аҳоли зич жойлашган Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди қўшни туманлар ҳисобидан кенгайтирилади. Бу бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тегишли қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.

Қарор лойиҳасига кўра, Гулистон туманидан 527,23 гектар ва Боёвут туманидан 582 гектар ер майдони Гулистон шаҳри таркибига ўтказилади. Шунингдек, Боёвут туманидан 638,77 гектар ер майдони Ширин шаҳри таркибига қўшилади.

Ҳудудлар чегарасининг кенгайтирилиши шаҳарларда аҳоли зичлигини камайтириш, транспорт қатновини яхшилаш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун шароит яратиши кутилмоқда.

Шунингдек, янги ҳудудларга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш, саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Бу қурилиш, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида ўн минглаб янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Чегараларни ўзгартириш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилинган. Чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи ҳам маъқулланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...