Загрузка
Загрузка
Абитуриентларнинг 37,5 фоизи ўтиш баллини тўплай олмади: Олий таълим вазирлиги қабул якунларини эълон қилди
Жамият

Абитуриентларнинг 37,5 фоизи ўтиш баллини тўплай олмади: Олий таълим вазирлиги қабул якунларини эълон қилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йилги ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 37,5 фоизи энг қуйи ўтиш чегараси — 56,7 баллни тўплай олмади. Бироқ бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4,36 фоизга яхшиланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов 18 август куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилишича, жорий йилда ОТМлар бакалавриатига кириш учун 677,9 минг нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган.

Имтиҳон натижаларига кўра, 389 мингдан зиёд абитуриент танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Якунда 209 минг нафар ёш талабаликка тавсия этилган. Улардан 52,8 минг нафари давлат гранти, 156,3 минг нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган.

Бу йил қабул квоталари ва ўтиш балларида ҳам ўсиш кузатилган. Жами қабул квотаси ўтган йилга нисбатан 6,4 мингтага кўпайиб, 201,7 мингтани ташкил этди. Грант ўринлари сони эса 36 мингтадан оширилди.

Давлат гранти бўйича ўртача ўтиш балли 134,6 баллни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 121,8 балл бўлган. Тўлов-контракт асосида ўқишда эса ўртача ўтиш балли 93,7 баллни ташкил этиб, ўтган йилги 84,9 баллга нисбатан ошган.

Абитуриентлар энг кўп танлаган ОТМлар қаторида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Ўзбекистон Миллий университети қайд этилган.

Таълим йўналишлари орасида эса даволаш иши, иқтисодиёт ва инглиз филологияси энг оммабоп бўлган.

Шунингдек, 56,7 баллдан кам натижа кўрсатган абитуриентлар сони 230 935 нафарни, яъни 37,54 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилдаги 46 фоиздан камайган.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, талабаликка тавсия этилмаган ёшларга яқин ҳафталарда вакант ўринлар бўйича "олтинчи йўналиш"ни танлаш имконияти берилади. Шунингдек, улар техникумлар ва нодавлат ОТМларда таълим олишлари мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...