Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган шаҳридаги Мингчинор маҳалласида қурилиш материаллари сотиладиган савдо расталаридан бирида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилиниб, 12 дақиқа ичида оловнинг тарқалиши тўхтатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ёнғин ҳақида хабар 18 август куни соат 13:46 да "112" ягона диспетчерлик хизматига келиб тушган. Ҳодиса Янги Наманган туманидаги Мингчинор маҳалласида жойлашган қурилиш материаллари бозори ҳудудида содир бўлган.
Хабар олингандан сўнг воқеа жойига ФВВнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилинган. Улар соат 13:58 да оловнинг тарқалишини тўхтатган.
Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш ва ҳудудда совитиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас