Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳар йили ишлаб чиқариши юқори бўлган 50 та йирик корхона акциялари биржага чиқарилади
Иқтисод

Ўзбекистонда ҳар йили ишлаб чиқариши юқори бўлган 50 та йирик корхона акциялари биржага чиқарилади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳар йили даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та корхона танлаб олиниб, уларни акцияларни оммавий жойлаштиришга (IPO) тайёрлаш бўйича махсус дастур амалга оширилади. Корхоналарни IPOга тайёрлаш ва молиявий ҳисоботларини халқаро стандартларга мослаштириш харажатларининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Бунинг учун маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқишга қаратилган акселерация дастури йўлга қўйилади. Дастур нуфузли инвестиция банклари билан ҳамкорликда амалга оширилиб, хусусий секторга ташқи капитал бозорларидан йилига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш имконини беради.

Бундай амалиётга жорий йилда Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоизлик улуши илк бор Тошкент ва Лондон фонд биржаларига чиқарилгани мисол бўла олади. Жамғарма 13 та стратегик активга эга бўлиб, мазкур тажриба хусусий сектор учун ҳам ташқи капитал бозорларига йўл очди.

Олдинроқ Ўзбекистонда ер участкалари аукционда қурилишга тайёр рухсатномалар билан сотилиши ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...