Загрузка
Загрузка
Туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизмати ҚҚСдан озод қилинади
Иқтисод

Туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизмати ҚҚСдан озод қилинади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматлари экспортга тенглаштирилади. Шу орқали ушбу хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Бу ҳақида бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилган. Мазкур чора туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун солиқ юкини камайтириш ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишни рағбатлантиришга қаратилган.

Шунингдек, меҳмонхона қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 миллион долларлик ресурс ажратилади. Тадбиркорларга 10 йил муддатга миллий валютада 16 фоизли кредит берилади.

Уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия бериш муддати яна икки йилга узайтирилади. Меҳмонхонанинг "юлдузи"ни тасдиқлашда хорижий компания хулосасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.

Меҳмонхоналар учун ер ва мол-мулк солиғини 10 баробар камайтирилган ставкаларда тўлаш имтиёзи 2030 йилгача узайтирилади. 50 тадан ортиқ жойлаштириш ўрнига эга меҳмонхоналарга нақд валюта қабул қиладиган банкоматлар банклар томонидан ўрнатиб берилади.

Шунингдек, туристик автобус, электробус ва микроавтобусларни олиб киришдаги божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади. Бундай транспорт воситалари учун утилизация йиғими ҳам ундирилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар йили ишлаб чиқариши юқори бўлган 50 та йирик корхона акциялари биржага чиқарилиши хабар қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...