Ҳилола Умарова ва яна бир қанча амалдорлар лавозимидан озод этилди
Сиёсат

Ҳилола Умарова ва яна бир қанча амалдорлар лавозимидан озод этилди

96

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев бир қатор амалдорларни эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, уларни Президент Администрацияси раҳбарининг устувор йўналишлар бўйича ўринбосарлари этиб тайинлади.

Эндиликда таълим, тиббиёт, сув таъминоти, суд тизими ва тадбиркорлик соҳаларидаги ислоҳотлар учун Администрация раҳбарининг алоҳида ўринбосарлари масъул бўлади:

• Ҳилола Умарова Администрация раҳбарининг таълим масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Шу муносабат билан у Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.

• Тамила Алиева соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларга раҳбарлик қилади.

• Темур Бутунбоев сув секторини ислоҳ қилиш билан шуғулланади. Бунгача у сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

• Нодира Ҳакимова Администрация раҳбарининг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

• Шерзод Озодзода тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш билан шуғулланади. Тайинловга қадар у Администрациянинг иқтисодиёт ва бизнес бошқармасига раҳбарлик қилган.

• Дилноза Зиямуҳамедова Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири бўлди. Илгари у президент ёрдамчиси котибиятини бошқарган.

Қарор янги бошқарув модели доирасида қабул қилинди - ҳар бир ўринбосар ўз соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш учун шахсан жавоб беради.

Президент Администрацияси ва унинг қуйи тузилмаларидаги штат бирликлари мақбуллаштирилиб, 284 та лавозим қисқартирилди, бир-бирини такрорловчи лавозимлар тугатилиб, вазифалар қайта тақсимланди.

Ушбу қарор президентнинг "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ўз аксини топган. Ҳужжат Администрациянинг янги тузилмасини тасдиқлашни назарда тутади.

Фармонга кўра, вазирлик фаолияти бешта асосий йўналиш - таълим, бизнес муҳити, суд-ҳуқуқ тизими, соғлиқни сақлаш ва сув ресурсларини бошқаришга қаратилади. Бунинг учун Администрация раҳбарининг 5 нафар ўринбосари лавозимлари жорий этилмоқда.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...