Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарорига мувофиқ, Ҳилола Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогик университети ректори лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, куни кеча Хилола Умарованинг Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар қилинган эди. Унинг ўрнига Илҳом Сирожев тайинланган.
Маълумот учун, Ҳилола Умарова:
-
2020–2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори,
-
2022 йилдан мактабгача ва мактаб таълими вазири,
-
2025 йил июль ойидан Президент администрацияси раҳбари ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган Идлҳом Сирожев 2025 йил сентябр ойидан буён мазкур йўналиш бўйича бўлинмада лойиҳа координатори сифатида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар мавжуд емас