Загрузка
Загрузка
Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишига йўл очилди: Сенат муҳим шартномани маъқуллади
Сиёсат

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишига йўл очилди: Сенат муҳим шартномани маъқуллади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида Марказий Осиё давлатлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани қонунан мустаҳкамлаш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Мазкур ҳужжат "Марказий Осиё – Хитой" формати доирасида имзоланган биринчи кўп томонлама халқаро шартнома бўлиб, минтақа мамлакатлари ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.

Ҳужжатда давлатларнинг суверен тенглиги, ҳудудий яхлитлиги, ички ишларга аралашмаслик ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойиллари асосида стратегик шерикликни ривожлантириш назарда тутилган.

Шунингдек, шартнома сиёсий мулоқотни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика, саноат кооперацияси, рақамли технологиялар, "яшил" тараққиёт ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришни белгилаб беради.

Ушбу келишувнинг амалга оширилиши Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини барпо этиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва "Электрон Ипак йўли" савдо платформасини кенгайтириш сингари стратегик лойиҳалар учун янги имкониятлар яратади.

Сенаторларнинг таъкидлашича, қонун Ўзбекистоннинг транзит ва экспорт салоҳиятини ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда минтақавий хавфсизлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Олдинроқ Қозоғистон, Ўзбекистон ва БАА янги темир йўл йўналишини барпо этиш бўйича меморандумини имзоланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...