Лавров ўзбекистонлик дипломатларга мукофот топширди
Сиёсат

Лавров ўзбекистонлик дипломатларга мукофот топширди

706

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосарлари Анвар Носиров ва Саидикром Ниёзхўжаевларга Россия ТИВнинг "Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун" фахрий нишонини топширди. Тақдирлаш маросими Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши якунида бўлиб ўтди.

"Бугун мен Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири икки ўринбосарининг ўзаро ҳамкорлигимизга қўшган ҳиссасини қайд этиб ўтишни истардим. Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссалари учун Анвар Жамолиддинович Носиров ва Саидикром Фарҳодович Ниёзхўжаевларга вазирлигимиз нишонини топширмоқчиман", — деди Лавров тақдирлаш маросимида.

Лавров МДҲ ТИВК йиғилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи якунланиши биланоқ ўтказилишида ўзига хос рамзийлик мавжудлигини эътироф этди, деб ёзади РИА Новости. "Биз ўзбекистонлик дўстларимизнинг ўзаро стратегик ҳамкорлик, иттифоқчиликни чуқурлаштиришга интилишларини сезиб турибмиз ва биз ҳам худди шу тарзда жавоб қайтарамиз. Ушбу мақсадлар президентларимиз томонидан яна бир бор тасдиқланди", — деди Россия ТИВ раҳбари.

Лавров Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ ТИВК йиғилишини "кейинги вақтдаги энг муваффақиятли йиғилишлардан бири" деб эътироф этишини билдирди. "Москва саммити ва вазирларнинг бугунги учрашувида ҳал қилиниши лозим бўлган барча масалалар муваффақиятли равишда ўз ечимини топди", — деди у.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+