Загрузка
Загрузка
Лукашенко Мирзиеёвга: ишончимиз комилки,   узоқ вақт  кузатиб турмайсиз ва  яқин орада  ЕОИИнинг тўлақонли аъзосига айланасиз
Сиёсат

Лукашенко Мирзиеёвга: ишончимиз комилки, узоқ вақт кузатиб турмайсиз ва яқин орада ЕОИИнинг тўлақонли аъзосига айланасиз

1354
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Беларусь Президенти ва бир вақтнинг ўзида Евроосиё олий иқтисодий Кенгаши раиси ҳисобланган Александр Лукашенко Ўзбекистоннинг яқин орада ЕОИИнинг тўлақонли аъзоси бўлишига ишонишини айтган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Давлат раҳбарлари номидан Ўзбекистоннинг муносиб ривожлантириш борасида қилаётган сайъ-ҳаракатларингизга муваффақиятлар тилаб қоламиз. Бизга, шахсан мен учун Ўзбекистонни дунёда етакчи ўринларга олиб чиқиш мақсадида давлат учун қандай курашиш, иқтисодиётини жадал модернизация қилишнинг намунасисиз", - деди у Евроосиё олий иқтисодий Кенгаши йиғилиши давомида.

"Ишончимиз комилки, сиз бизни узоқ вақт кузатмайсиз ва яқин келажакда қарор қабул қилиб, жуда тўғри айтганингиздек, ўзбек халқи учун фойдали бўлса агар, иттифоқимизнинг тўлиқ аъзосига айланасиз. Биласизки, биз сизни доимо иттифоқимизда тўлиқ аъзо сифатида кутмоқдамиз", - дея хулоса қилди Лукашенко.

Эслатиб ўтамизки, 11 декабрь Ўзбекистон куни Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) да кузатувчи мақомини олди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...