Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёевнинг йиғилишида маҳаллаларни молиявий мустақилликка олиб чиқиш мақсадида янги тартиб жорий этилди.
Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган, майдони 5 минг квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин.
Аукциондан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади ва инфратузилмани яхшилашга, йўл, мактаб, боғча ва сервис марказлари қурилишига сарфланади.
Қолган маблағ давлат бюджетининг тегишли қисмига йўналтирилади.
Бу тартибнинг асосий мақсади — бўш турган объектларни иқтисодий айланмага киритиш, маҳаллалардаги иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда жойларда инфратузилма ва хизматлар сифатини яхшилашдир.
Президент таъкидлаганидек, ҳар бир маҳалла ўз имкониятини тўлиқ ишга солиши, аукцион жараёнларини эса шаффоф ва ҳисоботли тарзда амалга ошириши лозим.
Янги тизим маҳаллаларга қўшимча даромад манбаи яратиб, аҳоли учун қулай муҳит шакллантириши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас