Загрузка
Загрузка
Матвиенко: Ўзбекистон ЕОИКга  кириш масаласини кўриб чиқмоқда
Сиёсат

Матвиенко: Ўзбекистон ЕОИКга кириш масаласини кўриб чиқмоқда

908
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий кенгашига кириш масаласи кўриб чиқилаётганлиги ҳақида чоршанба куни Россиянинг Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов билан бўлиб ўтган учрашувда Матвиенко “Ўзбекистон Президенти шундай қарорни қабул қилди ва бугунда Ўзбекистоннинг   Евроосиё иқтисодий кенгашига киришига оид масала кўриб чиқилмоқда”, - деди.

Матвиенко Ўзбекистоннинг ЕОИКга қабул қилиниши тўхтовсиз амалга ошишига умид билдирди.

“Агарда бу амалга ошса, албатта улкан иш бўларди. Зеро, бу жаҳон амалиётига мувофиқ бўлиб, глобаллашув жараёнларини ҳисобга олади. Умид қиламанки, келишиш жараёни узоқ давом этмайди ва биз евроосиё оиласи доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўламиз”, - деди у.

Спикернинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ЕОИКга кирганидан сўнг Россияда бу давлат билан икки томонлама ҳамкорлик қилишга янги имкониятлар вужудга келади ва “давлатлараро муносабатларда мавжуд бўлган тўсиқлар” бартараф этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...