Мирзиёев: Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Асосий мақсадимиз – у томондан ўқ узилмаслиги керак
Сиёсат

Мирзиёев: Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Асосий мақсадимиз – у томондан ўқ узилмаслиги керак

620

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви чоғида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги вазият ҳақида гапириб, Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондан ҳудудидан ўқ узилишининг олдини олиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилаётганини таъкидлади. Бу ҳақда президент администрациясига яқин "Нигоҳ" Телеграм-каналига ҳавола қилган қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Эрталаб туриб Ўзбекистон-Афғонистон чегараларида нима бўлди, деб сўрайман. 30-40 дақиқа менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади. Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз. Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Жафокаш афғон халқига қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрмиз”, -деди президент.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг асосий ва ягона мақсади – Афғонистондан ҳудудидан ўқ узилишининг олдини олишдир.                                                                            

“Мен лавозимга келганимда 57% чегарамизда муаммолар бор эди. Қўшни мамлакатлар билан музокаралар ёрдамида уларнинг аксариятини ҳал қилдик”,-дея таъкидлади президент.

Эслатиб ўтамизки, ўтган куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон нафақат муаммо ва таҳдидлар, балки янги имкониятлар манбаи эканини айтган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва толиблар яқин келажакда “Сурхон-Пули-Хумри” электр линияси ва “Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар” янги темир йўл қурилиши бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+