Нима сабабдан АҚШ Ўзбекистонга интилмоқда? Эксперт фикри
Сиёсат

Нима сабабдан АҚШ Ўзбекистонга интилмоқда? Эксперт фикри

841

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ Ўзбекистонга интилмоқда. Улар қандай манфаатларни кўзлайди? Яқин Шарқ ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Семён Багдасаровнинг фикрича, ҳамма гап ноёб логистикада.

"Россия 1" телеканалидаги "Владимир Соловьёв  билан оқшом" номли  муаллифлик дастури эфирида эксперт Ўзбекистон ва Афғонистоннинг умумий чегараси  афғон-тожик ёки афғон-туркман чегараси каби узун бўлмасада, Амударё    томонидан яхши назорат қилинаётганини  эслатиб ўтди.

Багдасаровнинг  фикрича,  Термиз шаҳрини Хайратон билан боғловчи Дўстлик кўприги "қизиқарли логистика маркази"  ҳисобланади. Бу кўприк Совет қўшинлари Афғонистонда бўлганида  собиқ СССР томонидан ишлатилган.

Экспертнинг  сўзларига кўра, америкаликлар Афғонистондаги вазиятни беқарорлаштириш учун ҳамма ишни қилишмоқда.

“Афғонистонни билиб  туриб  айтиш мумкинки,  очарчилик  қишдан сўнг  оч баҳор келади. Тарихан доим шундай бўлиб келган. Демак, Афғонистондаги вазият  аста-секин  беқарорлашаверади, бундан эса АҚШ манфаатдор. Чунки агар мамлакатда барқарорлик  бўлса, у  Хитой билан  ҳамкорлик қилишни бошлайди”, - деди  Багдасаров. 

“Америкаликларнинг  вақти келиб Ўзбекистонни назоратга олишни  умид қилишмоқда  ва  натижада Марказий Осиё давлатларидан  логистика  бўлади, хусусан  Ўзбекистондан  Афғонистон орқали Чахбехар портига  чиқиш  имконияти пайдо бўлади. Улар шу портга  ҳаттоки санкция ҳам қўллашмаган.  Энди эса  бу вариант хитойликларга маъқул келаётганини кўришмоқда. Ҳақиқий  Буюк ипак йўли Афғонистон ҳудуди, айнан Бамиан орқали ўтган.  Шу боис у ерда  буддизм монастирлари жойлашган ва ҳоказо”....

“Агарда  вазият беқарор  бўлиб қолса,  уларга  Хайратон  керак  бўлади, - дея таъкидлади эскперт АҚШ ҳақида. – Афғонистонга юк етказиб беришнинг бу каби  бошқа   ноёб тизими мавжуд эмас. Мана  шу  учун  уларга Ўзбекистон керак”.

Эслатиб ўтамизки,  ўтган ҳафтада  Politico нашри АҚШ Мудофаа вазирлиги  режаларидан хабардор Конгрессдаги  манбаларга ҳавола қилган ҳолда Пенгатон вакиллари октябрь ойида АҚШ аксилтеррор кучларини  жойлаштиришни Ўзбекистонда муҳокама қилишлари  ҳақида маълум қилган эди. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...