Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Сиёсат

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

66
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан, пойтахт солиқ бошқармаси раҳбариятида янги тайинлов амалга оширилди. 

Жаҳонгир Музаппарович Мирпулатов Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.  Ушбу тайинловга қадар у Солиқ қўмитасининг Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Янги раҳбар пойтахтнинг солиқ маъмуриятчилиги, юридик ва жисмоний шахслар билан ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш йўналишларига масъул этиб белгиланган. 

Аввалроқ Президент пойтахт солиқ тизимида коррупцияга чек қўйиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида тизим раҳбарларига нисбатан кескин чоралар кўрганди.

Кейинчалик Солиев Абдулазиз Соли ўғли Солиқ қўмитасида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати учун масъул этиб белгиланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...