Загрузка
Загрузка
Сардор Умурзоқов "Президент ҳожилари"ни Ҳаж сафарига кузатиб қўйди
Жамият

Сардор Умурзоқов "Президент ҳожилари"ни Ҳаж сафарига кузатиб қўйди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йилда 100 нафар ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини бепул амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Муборак сафарга йўл олган зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов кузатиб қўйди.

Мазкур хайрли ташаббус доирасида юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 100 нафар ватандошимиз "Президент ҳожиси" сифатида муқаддас масканларга йўл олган. Ушбу лойиҳа ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ҳамда жамият ҳаётида алоҳида фаоллик кўрсатиб келаётган фуқароларнинг узоқ йиллик орзуларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган бўлиб, барча сарф-харажатлар давлат томонидан қопланган.

Эътиборли жиҳати, анча вақтдан бери оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик маконида кўриниш бермай келаётган Сардор Умурзоқов мазкур кузатиш маросимида шахсан иштирок этган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, у 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Аэропортда кузатув жараёнлари юқори савияда ташкил этилиб, бўлажак ҳожиларга сафар давомида лозим бўладиган барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Йўлга чиққан ватандошларимиз кўрсатилган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...