Загрузка
Загрузка
Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигини юқори даражада нишонлаш бўйича вазифалар қўйди
Сиёсат

Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигини юқори даражада нишонлаш бўйича вазифалар қўйди

277
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, юбилей санаси кенг кўламда ва юқори ташкилий даражада нишонланади.

Миллий мустақилликнинг 34 йиллиги Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт даражаси ва халқаро майдондаги нуфузининг ифодаси бўлади. Байрам тадбирлари "Ватан, миллат, халқ учун!" шиори остида ўтказилади ва бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади.

Тантаналар Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар, шаҳарча ва қишлоқларда ўтказилади.

Байрам доирасида ватанпарварлик тарбияси, маданий мерос ва мустақил Ўзбекистон ютуқларига бағишланган "Она замин - ранглар жилосида", "Ватан учун яшайлик!", "Энг улуғ, энг азиз" каби анъанавий республика кўрик-танловларини ўтказиш режалаштирилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...