Загрузка
Загрузка
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси: Мирзиёев ва  Путин  жорий йилда камида уч маротаба учрашишади
Сиёсат

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси: Мирзиёев ва Путин жорий йилда камида уч маротаба учрашишади

2645
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси маълум қилишича, Ўзбекистон ва Россия Президентлари жорий йилда камида уч маротаба учрашишади.

Россия Федерацияси Дипломатик ходимлари куни муносабати билан ўтказилган қабул маросимида элчининг айтишича: "Россия ва Ўзбекистон бугунги кунда халқаро ҳуқуқ тамойиллари, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик намунасини намойиш этишмоқда. Бундан ташқари, барча даражадаги алоқаларнинг ижобий оҳанги ва динамикаси мамлакатларимиз раҳбарлари - Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги ишончли мулоқот орқали таъминланмоқда".

Элчининг сўзларига кўра, жорий  йилда Президентлар Санкт-Петербург ва Тошкентда ШҲТ ва МДҲ саммитларида учрашадилар. Бундан  ташқари, Ўзбекистон Президентининг Россия Федерациясига бўлажак давлат ташрифига   томонлар катта умид боғлашмоқда.

"Бизда энергетикадан тортиб, ядро ва машинасозликкача бўлган қўшма лойиҳалар  мавжуд. Биз БМТ, ШҲТ ва  Ўзбекистон ҳозирда раислик қилаётган МДҲ каби турли ва  кўп томонлама майдонларда  ҳамкорлик қилмоқдамиз. Тошкентнинг ЕОИИ ва ЖХШТ каби тузилмалар билан фаол ҳамкорлиги  тарафдоримиз ”, - дея таъкидлади дипломат.

Тюрденев  шуни қўшимча қилдики,  мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик мустаҳкам алоқалар асосида ўтмишдаги каби меҳр-оқибат ва ўзаро яратувчанлик руҳи ётмоқда.

"Ёнма-ён яшаб келган давримиз бизни яқинлаштирган.  Совет Иттифоқининг бошқа халқлари билан биргаликда фашизмга қарши курашганмиз ва дунёни жигарранг вабодан халос этишда ҳал қилувчи ҳисса қўшганмиз. Шуниси қувонарлики, бугун Ўзбекистон Иккинчи Жаҳон уруши тарихини қалбакилаштириш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яратилишининг умумеътироф этилган халқаро- ҳуқуқий натижаларини кўриб чиқишга қарши курашда бизни қўллаб-қувватламоқда. Бу йил Буюк Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаймиз ва 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган тантаналарда Ўзбекистон раҳбариятини кўришдан мамнун бўламиз", -  деди  россиялик дипломат.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...