Загрузка
Загрузка
Россия Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган афғон самолётлари ва  вертолётлари Украинага бориб қолишидан ҳавфсирамоқда
Сиёсат

Россия Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган афғон самолётлари ва вертолётлари Украинага бориб қолишидан ҳавфсирамоқда

3425
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ўтган йили афғонистонлик ҳарбийлар Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочган юзга яқин самолёт ва вертолётлар Укранига бориб қолмаслигини истайди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ иккинчи Осиё департаменти директори Замир Қобулов РИА Новостига маълум қилган.

“Афғонистонлик ҳарбийлар Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочган самолёт ва вертолётлар Украинага бориб қолмаслиги биз учун муҳимдир. Ўшанда ҳарбийлар юздан ортиқ техникани, хусусан Тожикистонга 60га яқин ва Ўзбекистонга 40-50та самолёт ва вертолётларни олиб ўтишган”, - деди Қобулов.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг август ойи ўрталарида толиблар Афғонистон шаҳарларини қаршиликсиз қўлга киритгач, ҳукумат ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) учувчилари Ўзбекистонга қарийб 50та вертолёт ва самолётда учиб ўтишганди. Бундан ташқари, ҳарбий ҳаво кучлари самолётларининг бир қисми Тожикистон ҳудудида олиб ўтилган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили, армия майори Роб Лодевикнинг хабар беришича, ўтган йилнинг 21 август куни ҳолатига кўра Ўзбекистонда 46 та, Тожикистонда 18 та авиатехника, шу жумладан Ми-17, UH-60 вертолётлари ва PC-12, C-208, AC-208, A-29 самолётлари бўлган.

Жорий йил апрель ойи охирида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Тошкент ҳарбий вертолёт ва самолётларни АҚШ ҳукуматига қайтариш ниятида эканини билдирган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...