Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрияга ташрифи доирасида БМТ ва Австрия парламенти раҳбарияти билан учрашиб, хавфсизлик, наркотиклар савдосига қарши кураш ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Вена шаҳрида бўлиб ўтган учрашувлардан бири БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори лавозимига яқинда тайинланган Моника Жума билан бўлиб ўтган. Томонлар ноқонуний гиёҳвандлик воситалари айланмасига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Самарқанд халқаро форуми доирасида ишлаб чиқилган ташаббусларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиққан.
Музокараларда хотин-қизлар, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон томони жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича БМТ комиссиясининг 35-сессияси доирасида ташкил этилган тадбирни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.
Шунингдек, Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штёттер ва Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар бўлиб ўтган.
Томонлар Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат бошқарувини модернизация қилиш ва жамиятни демократлаштиришга қаратилган ислоҳотларни муҳокама қилган.

Изоҳлар мавжуд емас