Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Ҳаж – 2026" мавсумини якунлаган ўзбекистонлик зиёратчиларни ватанга қайтариш жараёни 2 июнь куни бошланди ва 19 июнга қадар давом этади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун Жидда-Тошкент йўналиши бўйича илк авиарейслар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнади. Ушбу рейслар орқали сафарга Тошкент шаҳридан йўл олган ҳожилар юртимизга қайтиб келади.
Шунингдек, ҳаж амалларини адо этган зиёратчиларни республика бўйлаб 10 та халқаро аэропортда кутиб олиш тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, ҳожиларни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб, жорий йилнинг 19 июнь кунига қадар давом эттирилади.
Эслатиб ўтамиз, бу сафарги Ҳаж мавсумида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 100 нафар ўзбекистонлик ушбу зиёратини бепул амалга ошириш имкониятига эга бўлганди. Муборак сафарга йўл олган зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов кузатиб қўйган эди.

Изоҳлар мавжуд емас