Сергей Лавров 12-13 январь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. У Мирзиёев билан учрашади ва талабалар олдида чиқиш қилади
Сиёсат

Сергей Лавров 12-13 январь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. У Мирзиёев билан учрашади ва талабалар олдида чиқиш қилади

1557

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2020 йил 12-13 январь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф қилади. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

"Ташриф дастурида доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш, Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюриш режалаштирилган. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири жорий йил 9-декабрь куни очилган Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиалининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари олдида чиқиш қилади", - дея маълум қилган Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

Музокаралар давомида икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолаш режалаштирилган бўлиб, ушбу дастур ташқи сиёсатнинг кўп томонлама ва минтақавий йўналишлари бўйича ёндашувларни мувофиқлаштириш ва ҳарақатларни ўзаро келишиб боришни назарда тутади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+