Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда амалий ташриф билан бўлади. У ташриф доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга боради.

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг учрашувида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, маданият, таълим, илм-фан ва ёшлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриб чиқилади.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар, тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга оид устувор вазифалар юзасидан фикр алмашиш ҳам режалаштирилган.

МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида эса Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг натижалари муҳокама қилиниб, уни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, МДҲ ташкил этилганининг 35 йиллигини нишонлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

Тадбирлар якунида қатор қўшма ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёевнинг хорижий давлатлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...