Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига эътибор қаратди: ҳар бир маҳалла учун 5 миллиард сўм ажратилади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига эътибор қаратди: ҳар бир маҳалла учун 5 миллиард сўм ажратилади

34
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратди. Сўнгги қарорга мувофиқ, Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Ҳар бир туман учун 100 миллиард сўм, ҳар бир маҳалла учун эса 5 миллиард сўм маблағ ажратилади. Шунингдек, Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам ушбу лойиҳаларга йўналтирилади. Ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмасини ривожлантириш учун қўшимча 2 триллион сўм ажратилади. Умумий молиялаштириш ҳажми 7 триллион сўмдан ортиқни ташкил этади.

Маҳаллаларда жорий этилган “Ташаббусли бюджет” тизими орқали аҳолининг ўз ташаббуси билан бошлаган йўл, мактаб, боғча ва бошқа лойиҳалар харажатининг ярмини давлат қоплайди. Келгуси йилда яна мингта лойиҳа учун 500 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Солиқ қўмитаси томонидан “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтинги эълон қилинади ва рейтингга кирган маҳаллаларга қўшимча маблағ берилади. Маҳалла ҳудудидаги санитария, экология ва ноқонуний қурилиш бўйича жарималарнинг 10 фоизи ҳам маҳалла бюджетига йўналтирилади.

Президент ҳокимларга берилаётган маблағдан оқилона фойдаланиб, маҳаллаларни ривожлантириш ва еттилик тизими асосида ишларни ташкил этишни топширди. Биринчи босқичда 33 та туман ва 330 та маҳаллада лойиҳаларни шу йўл билан амалга ошириш режалаштирилган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...