Загрузка
Загрузка
Тошкентда Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунида уч тоннага яқин наркотик модда йўқ қилинди
Жамият

Тошкентда Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунида уч тоннага яқин наркотик модда йўқ қилинди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда охирги беш йил ичида наркожиноятлар сони қарийб 2,5 баробарга кўпайиб, йиллик кўрсаткич 6 мингтадан 15 мингтагача ошиб кетди. Бу ҳақда 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Шу куни Тошкент шаҳрида ноқонуний муомаладан мусодара этилган 2 тонна 963 килограмм гиёҳвандлик воситаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар ҳамкорлигида махсус печларда ёқиб юборилди.

Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигида ўтказилган анжуманда масъуллар мамлакатда ноқонуний муомаладан олинган гиёҳвандлик воситалари 2 баробарга, айниқса, хавфли бўлган синтетик турдаги моддалар эса 7 баробарга кўпайганини алоҳида хавотир билан қайд этишди. Божхона қўмитаси раиси ўринбосари О.Чориевнинг таъкидлашича, бу хавф нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа барқарорлигига таҳдид солмоқда. Ҳатто 2021 йилдан бошлаб мамлакат ичида яширин нарколабораториялар ташкил этиш ҳолатлари аниқлана бошлаган.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида божхона ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорликда 1 тонна 758 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситаси, 140 килограмм кучли таъсир қилувчи модда ва 1,6 тонна прекурсорларни ушлаб қолишган. Шунингдек, 3 та яширин нарколаборатория фаолияти тугатилиб, хорижий идоралар билан ҳамкорликда 11 та халқаро "назорат остида етказиб бериш" тезкор тадбири ўтказилган.

Пойтахтда оммавий равишда йўқ қилинган қарийб 3 тонналик заҳри қотиллар таркибида 646 килограмм гашиш, 426 килограмм опий, 131 килограмм альфа-PVP, 78 килограмм героин, 61 килограмм мефедрон ва 69 килограмм прегабалин каби кучли таъсир қилувчи синтетик ҳамда анъанавий наркотиклар мавжуд бўлган. Мутасаддиларга кўра, бу каби йўқ қилиш тадбирлари ва божхона назоратининг кучайтирилиши аҳоли ва ёшлар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки беш ойида наркотик воситалар савдоси билан шуғулланган 59 та йирик уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига барҳам берилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...