Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти 15 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида қатнашади.
Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалга оширилаётган ушбу амалий ташриф доирасида "Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш" мавзуси муҳокама қилинади. Саммитда давлат раҳбарлари рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратадилар.
Шунингдек, учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилиши ҳамда якунда Туркистон декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Изоҳлар мавжуд емас