Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар Сеул шаҳридаги Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф билан бошланди.
Давлатимиз раҳбари рафиқаси билан биргаликда ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатиб, "Хотира устуни" пойига гулчамбар қўйди ҳамда Фахрий меҳмонлар китобига қайд ёзиб қолдирган.
Шундан сўнг, 14 сентябрь куни Корея Республикаси Президентининг "Чон Ва Де" қароргоҳида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқасини Корея Президенти Ли Чже Мён ва унинг рафиқаси кутиб олган. Маросимда давлат мадҳиялари янграган ва фахрий қоровул саф тортган.
Тантанали кутиб олиш, Фахрий меҳмонлар китобига қайд ёзиш ва биргаликда суратга тушиш маросимларидан сўнг "Чон Ва Де" саройида икки мамлакат етакчиларининг олий даражадаги музокаралари бошланган.

Изоҳлар мавжуд емас