Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда электрон тижорат ва маркетплейслардаги сотувчилар учун янги қоидалар жорий этилди
Жамият

Ўзбекистонда электрон тижорат ва маркетплейслардаги сотувчилар учун янги қоидалар жорий этилди

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ўзбекистонда электрон тижорат қоидаларини мустаҳкамловчи янги қонунни имзолади. Қонун эълон қилинганидан уч ой ўтиб, яъни 2026 йил 12 декабрдан кучга киради.

Янги ҳужжатга кўра, электрон тижорат операторлари, маркетплейслардаги сотувчилар (юридик шахслар, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар), шунингдек, етказиб бериш ва енгил транспортда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз амалиётларини махсус банк ҳисобварақлари орқали амалга оширишлари шарт. 

Шу билан бирга, ўзини ўзи банд қилганлар ва ЯТТлар тўловлар учун махсус електрон ҳамёнлардан ҳам фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган. Қонунда соҳа учун бир қатор муҳим янгиликлар ва енгилликлар назарда тутилган.

Хусусан, эскроу хизматини кўрсатувчи платформалар сотувчи тўловни рад этган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ маблағларни харидорга мустақил равишда қайтариб бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Рақамли маҳсулотлар интернет орқали (онлайн) импорт қилинганда божхона декларацияси талаб этилмайди — бу тартиб фақат жисмоний ташувчиларда келтирилган маҳсулотларга татбиқ этилади.

Рақамли маҳсулотларни онлайн экспорт қилишда хорижий валюта тушумлари маркетплейс хизмат ҳақи чегирилган ҳолда экспортчининг ҳисобига ўтказилади ва даромадни қайтариш муддати хизмат кўрсатувчи хорижий платформа қоидаларига мувофиқ белгиланади.

Олдинроқ Ўзбекистонда электрон тижорат ва суғурта соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган янги қонун қабул қилиниб, у билан 10 та қонун ҳужжатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...