Загрузка
Загрузка
Самарқанднинг тоғли ҳудудида портлаш юз берди: масъуллар ҳолат юзасидан суриштирув бошлади
Ҳодисалар

Самарқанднинг тоғли ҳудудида портлаш юз берди: масъуллар ҳолат юзасидан суриштирув бошлади

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.2026 йилнинг 14 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудида йирик портлаш содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Экология бош бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ва ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, портлатиш ишлари Нуробод туманидаги "Тепақул" МФЙ яқинида, аҳоли яшаш пунктларига яқин тоғли ҳудудда амалга оширилган. Ушбу ишлар Самарқанд шаҳрида жойлашган SAM NURAFSHON GROUP МЧЖ томонидан бажарилгани айтилмоқда. Ҳодиса маҳаллий аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли назорат ва суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда. Бизнес-омбудсманнинг тегишли кўрсатмасига мувофиқ, вазиятни белгиланган тартибда ўрганиш учун зарур ҳужжатлар ваколатли органларга тақдим этилган.

Аввалроқ, 10 сентябрь куни комбинатнинг "Қизилқум" кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида кон автоағдаргичи шинаси юқори босим оқибатида портлаган. Ҳодиса оқибатида икки нафар ишчи ҳалок бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...