Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига етиб борди. Давлатимиз раҳбари Давос шаҳрида Тинчлик кенгаши (Board of Peace) низомини имзолаш маросимида иштирок этади.
Ўзбекистон ушбу халқаро ташкилотга таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклифини қабул қилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга йўллаган мактубида бу ташаббус Яқин Шарқдаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш ҳамда кенг минтақада барқарорлик ўрнатиш йўлидаги тарихий қадам эканини алоҳида қайд этганди.
Бугун, 22 январь куни Давосда Тинчлик кенгаши Низомини имзолашнинг тантанали маросими бўлиб ўтади. Унда ташкилотга асос солган давлатлар етакчилари иштирок этади.
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади.
Цюрих халқаро аэропортида Ўзбекистон Президентини Бирлашган савдо-саноат палатаси раҳбари Дорит Пробст кутиб олди.

Изоҳлар мавжуд емас