Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ҳамда Россия раҳбарини таваллуд куни — 74 ёшга тўлгани муносабати билан самимий қутлади.

Давлатимиз раҳбари Россия етакчисига мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Суҳбат давомида Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги тарихий роли, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, ўзаро савдо ҳажми, саноат ва энергетика соҳаларидаги кооперация кўлами ортиб бораётганини қайд этди.

Шунингдек, 6 октябрь куни Фарғонада ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия ҳамда Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижалари юқори баҳоланди.

Президентлар маданий-гуманитар соҳадаги фаол алмашинувларни, жумладан, Ўзбекистонда ўтказилган "Санъатлар олами" фестивали ва Москвада бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданияти кунларини алоҳида эътироф этди.

Мулоқотда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар ҳамда бўлажак тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...