Сирдарё вилоятига янги ҳоким тайинланди
Сиёсат

Сирдарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

59

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти фаоллари йиғилишида вилоятни бошқаришга ҳоким вазифасини бажариб келаётган Эркинжон Турдимов номзодини тавсия қилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Турдимов расман Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган.

Давлат раҳбари ўз нутқида вилоятнинг салоҳияти ва келажакдаги мақсадларига тўхталиб ўтди.

Президент вилоятдаги ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, вилоятни ривожлантириш учун қатъиятли ва тезкор раҳбар зарурлигини таъкидлаган.

Эркинжон Турдимовга Сирдарёни энг илғор ҳудудлардан бирига айлантириш учун келгуси йилга мўлжалланган қуйидаги аниқ кўрсаткичлар белгилаб берилган:

• Вилоятга жами 3 миллиард доллар инвестиция киритиш;

• Экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш;

• 185 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш.

Янги ҳокимдан ушбу режаларни аҳоли турмуш тарзига сезиларли даражада ижобий таъсир қиладиган тарзда ҳаётга татбиқ этиш талаб этилган.

Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши сессиясида президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими лавозимига Улуғбек Мустафоев номзодини тақдим этганди. Бунга қадар у вилоят раҳбари вазифасини бажариб келган эди. Овоз бериш натижаларига кўра, Мустафоев лавозимга тасдиқланган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...