Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 2 декабрь куни халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши сессиясида президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими лавозимига Улуғбек Мустафоев номзодини тақдим этди. Бунга қадар у вилоят раҳбари вазифасини бажариб келган эди. Овоз бериш натижаларига кўра, Мустафоев лавозимга тасдиқланди.
Президент янги раҳбар ишончни оқлаши, келгуси бир йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш, 175 минг аҳолини банд қилиб, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш билан шуғулланиши зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар мавжуд емас