Загрузка
Загрузка
Толиблар Марказий Осиё давлатлари чегарасидан ўтмасликка ваъда  беришган
Сиёсат

Толиблар Марказий Осиё давлатлари чегарасидан ўтмасликка ваъда беришган

1061
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Толибон” ҳаракати россиялик дипломатларни Марказий Осиё давлатлари чегарасидан ўтмасликка ишонтирган. Бу ҳақда толиблар делегацияси билан Москвада бўлиб ўтган учрашув натижалари бўйича маълум бўлган.

Москвага музокаралар учун Толибоннинг Қатардаги идораси делегацияси ташриф буюриб, унга Шайх Шаҳобуддин Делавар раҳбарлик қилган. Бир неча йилдан бери Толибоннинг Қатарда ваколатхонаси мазкур гуруҳ, АҚШ ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокаралар учун майдонча бўлиб келмоқда.

Москвада Толибон билан музокараларни президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва бу мамлакатдаги собиқ элчиси Замир Қобулов олиб борган.

"Россия томони Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида кескинлик авж олаётганидан хавотир билдириб, унинг мамлакат ташқарисига тарқалишининг олдини олишга чақирди. Толибон гуруҳи томонидан Марказий Осиё давлатлари чегараларини бузмаслик билан боғлиқ кафолатлар, шунингдек, Афғонистон ҳудудида хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлиги кафолатлари тақдим этилди", - дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги.

Москванинг билдиришича, толибон тақиқланган террорчилик гуруҳи – "Ислом давлати" томонидан юзага келаётган таҳдидга қарши қатъий курашишга ва “мамлакатда гиёҳвандлик ишлаб чиқариш барҳам берилишини эълон қилгани”ни таъкидлаган.

Бундан ташқари, толиблар мамлакат аҳолисининг барча этник гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда музокаралар орқали мамлакатда барқарор тинчликка эришишдан манффатдорлиги ҳамда исломий меъёрлар ва афғон анъаналари доирасида инсон ҳуқуқларини, жумладан, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга тайёрлигини тасдиқлаган.

Шу ҳафта АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишни якунлади. Улар иштирокидаги уруш 2001 йилдан бери давом этмоқда. Қўшма Штатлар армиясининг бир неча қисми мамлакатда қолмоқда. Шундан сўнг "Толибон" гуруҳи кенг кўламли ҳужум уюштириб, мамлакат ҳудудининг аксар қисмини, жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралардаги ҳудудларни ўз назоратига олди. Афғон армиясининг чекинаётган бўлинмалари Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўтиб, бостириб келаётган толибон кучларидан қочиб кетаётгани билан боғлиқ бир неча ҳолатлар юз берди. Душанбе ўсиб бораётган исломий таҳдид туфайли сафарбарлик эълон қилган, чегарани мустаҳкамлаш учун қўшимча равишда 20 минг ҳарбий жалб этилган.

Тожикистон ҳудудида Россиянинг энг йирик 201-сонли ҳарбий базаси фаолият кўрсатмоқда. 5 июль куни Владимир Путин Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали ўтказган суҳбатида Россия Жамоавий хавфсизлик Шартномаси ташкилоти доирасида Душанбега ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия керак бўлса, 201-ҳарбий базаси кучларини фойдаланиб, "ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш" га тайёр эканини айтди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...