Толибоннинг Мудофаа вазири Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий вертолётларнинг қайтарилишини талаб этди. Акс ҳолда оқибатлар  бўлиши мумкин
Сиёсат

Толибоннинг Мудофаа вазири Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий вертолётларнинг қайтарилишини талаб этди. Акс ҳолда оқибатлар бўлиши мумкин

2505

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Толибон ҳукумати Мудофаа вазири мулла Муҳаммад Ёқуб ўтган йилнинг август ойида Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий вертолётларни қайтариб бериш лозимлигини айтиб ўтган. Бу ҳақда Афғонистоннинг TOLOnews телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Толибларнинг Мудофаа вазири бу тўғрисида 11 январь куни гапирган.

Унинг сўзларига кўра, акс ҳолда иккита Марказий Осиё давлатлари учун тегишли оқибатлар бўлиши мумкин.

“Ўзбекистон   ёки Тожикистондаги авиатехникамиз қайтариб берилиши керак. Уларнинг чет элда бўлиши ёки бошқа давлат томонидан ишлатилишига йўл қўймаймиз”, - деди Ёқуб.

Толибонда мавжуд маълумотга кўра, Ўзбекистон ва Тожикистонга 40 дан ортиқ вертолёт олиб қочилган. 

Аввалроқ,  Ўзбекистон Бош прокуратураси ўтган йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон ҳаво ҳудудини бузган Афғонистон ҳарбий ҳаво кучларининг 22та ҳарбий самолёти ва 24та  ҳарбий вертолёти Термиз халқаро аэропортига мажбуран қўндирилганини билдирганди. Уларда  585 нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Кейинчалик,  прокуратура  бу хабар хато эканлигини  билдирди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...