Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz Солиев Абдулазиз Соли ўғли Солиқ қўмитасида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати учун масъул этиб белгиланди.
Янги тайинловга кўра, Абдулазиз Солиев Солиқ қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган. У ўз фаолиятини тизимда қонунийликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратади.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида масъул лавозимда фаолият юритган. Хусусан, Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари сифатида ишлаб келган.
Аввалроқ пойтахт солиқ тизимида коррупцияга чек қўйиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш мақсадида тизим раҳбарларига нисбатан кескин чоралар кўрилганди.

Изоҳлар мавжуд емас