Загрузка
Загрузка
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади
Сиёсат

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

31
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади. 

Тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳамда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.

Учрашув кун тартибида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Маслаҳат учрашуви якунида кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувлари ташаббуси Ўзбекистон Президенти томонидан 2017-йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди. Шу вақтдан бери Ўзбекистон раислигида ушбу формат доирасида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилган.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...