Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон 2026 йил июнь ойида ҳам олтин экспорт қилмади. Бунинг ортидан мамлакат экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга қисқарди, ташқи савдо манфий сальдоси эса 9,3 миллиард долларга етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида ташқи савдо айланмаси 41 миллиард долларни ташкил этган. Экспорт 15,9 миллиард долларгача камайган бўлса, импорт 21 фоизга ўсиб, 25,1 миллиард долларга етган.
Қайд этилишича, сўнгги тўққиз ой давомида Ўзбекистон фақат 2026 йил апрель ойида 1,5 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Гарчи 1 тонна олтин сотган бўлса-да, йил бошидан бери ҳисобда соф харидор мақомини сақлаб қолмоқда.
Шу билан бирга, олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ошиб, 8,2 миллиард долларни ташкил этган.
Мутахассислар экспортнинг қисқариши асосан олтин сотувининг деярли тўхташи билан изоҳланаётганини таъкидламоқда.

Изоҳлар мавжуд емас